
Шовот туман ахборот-кутубхона марказига 40-сон умумтаълим мактаби ўқувчилари учун саёҳат ташкил этилди. Саёҳат давомида ўқувчилар кутубхона фаолияти, китоб фонди ҳамда замонавий ахборот-ресурс хизматлари билан яқиндан танишдилар. Мутахассислар томонидан китоб мутолаасининг аҳамияти, ахборот маданияти ва кутубхонадан самарали фойдаланиш бўйича тушунчалар берилди.<br /> <br /> Тадбир давомида ўқувчилар бадиий ва илмий адабиётлар кўргазмасини томоша қилиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар. Бундай маънавий-маърифий учрашувлар ёшларнинг китобхонлик маданиятини ошириш, уларни билим олишга бўлган қизиқишини янада кучайтиришга хизмат қилади.