
<p>Шовот туман ахборот-кутубхона марказига 51-сон умумтаълим мактаби ўқувчилари учун маънавий-маърифий саёҳат ташкил этилди. Саёҳат давомида ўқувчилар кутубхона фаолияти, китоб фонди ҳамда замонавий ахборот хизматлари билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, уларга мутолаанинг инсон камолотидаги ўрни ҳақида қизиқарли маълумотлар берилди.</p> Тадбир давомида ўқувчилар бадиий ва илмий адабиётлар кўргазмасини томоша қилиб, ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоб олдилар. Мазкур саёҳат ёшларнинг китобхонлик маданиятини ошириш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этишга хизмат қилди.